20:52 23 Август 2017
Эфир
Самарканд

Анвар Шарапов Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари бўлди

Sputnik / Михаил Генис
Туризм
Ҳавола олиш
16355

Ўзбекистон президенти қарорига биноан, Анвар Қурбонович Шарапов Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Анвар Шарапов Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мавзудаги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси.

Анвар Қурбонович Шарапов олдин Ўзбекистон президентининг Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган эди.

Бироз олдин Шавкат Мирзиёев “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор имзолаган эди. Бундан буён “Ўзбектуризм” вазифасини Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси бажаради. Вилоятларда қўмитанинг бўлимлари ва вакиллари ҳам фаолият кўрсатади.

Асосий мавзулар