Ўзбекистонда меҳмонхона солиғи киритиш муҳокама қилинмоқда

Oбуна бўлиш
Туризмни ривожлантириш қўмитаси меҳмонхоналарда яшаётган хориж фуқароларидан кунига 2 $ дан солиқ олишни белгилайдиган қонун лойиҳасини таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси  ҳудудидаги меҳмонхоналарда яшаётганлардан кунлик солиқ олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Муассаса, барча меҳмонхоналар, сайёҳлик мажмуалари, дам олиш масканлари, пансионат, кемпинг ва мотелларни, юрта лагерлари, миллий уй услубидаги меҳмонхоналар ва бошқа яшаш жойлари хизматидан фойдаланган сайёҳлардан кунига 2$ миқдорида меҳмонхона божи киритишни таклиф қилди.

Пойи Калон - Sputnik Ўзбекистон
Сайёҳлар учун визаларни бекор қилиш 2021 йилгача кечиктирилди

Ушбу солиқни меҳмонхонада яшаётган ҳар бир чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва мамлакат ҳудудида доимий яшаш жойи бўлмаган ўзбекистонликлар ҳам тўлаши керак бўлади.

Бож тўлаш тартиби оддий бўлади — ҳар бир меҳмонхона махсус валюта ҳисоб рақами очиб, у ерда меҳмонлардан олинган валюта тўпланади. Ой охирида ушбу маблағ Давлат Туризм қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ташаббускорлар режасига кўра, меҳмонхона солиғи туризм соҳасини ривожлантириш учун яратилаётган махсус фонднинг асосий молия манбаи бўлади. Ушбу маблағ янги лойиҳалар яратиш, кадрлар малакасини ошириш мақсадларида ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Республикада 730дан ортиқ туроператорлар ва 550 та меҳмонхона ва бошқа турар жойлари фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0