10:19 13 Декабр 2017
Эфир
Inter-Continental Tashkent Hotel

Кореялик инвесторлар ўзбек туризмини ривожлантиришга ёрдам беришади

© Sputnik/ Алексей Никольский
Туризм
Ҳавола олиш
10411

Жанубий кореялик инвесторлар Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва туризм инфраструктурасининг бошқа объектларини қуришда ёрдам беришга тайёр

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У маслаҳатчи-элчи Цой Чжон-Хо ва Давлат туризм қўмитаси раиси Анвар Шарапов билан учрашуви чоғида ана шундай фикр билдирди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.

Корея томони вакиллари икки мамлакат ўртасида туризм соҳасида янада чуқур ва самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Хусусан, Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва туризм инфраструктурасининг бошқа объектларини қуришда кореялик инвесторларни жалб этиш хусусида гап борди.

Учрашув якунида томонлар туристик салоҳиятни ошириш, туризм ва меҳмонхона бизнесига инвестициялар жалб этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда туризм саноатини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш борасида Ўзбекистон ва Корея муносабатларини янада кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олишди.

Асосий мавзулар