"Euronews" ўзбек палови тайёрланиши сирини намойиш этади

© PixabayУзбекский плов
Узбекский плов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илк сони 2016 йил январ ойида эфирга узатилган ушбу туркумда ўтган йил давомида Ўзбекистоннинг тарихий ва сайёҳлик жиҳатидан диққатга сазовор масканлари, ўзбек халқининг анъана ва урф-одатлари ҳақида 23та кўрсатув намойиш этилди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Мазкур ҳафтада "Euronews"нинг "Ўзбекистондан суратли номалар" ("Postcards from Uzbekistan") туркумидаги дастурлари ўзбек паловининг тайёрланиши сирлари ҳақидаги кўрсатув билан ниҳоясига етади, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Кўрсатув ижодкори Шеймус Керни ҳар бир ўзбек хонадони меҳмондорчилигида алоҳида ўрин тутувчи машҳур таом — палов ҳақида тўхталиб, Ўзбекистонга келган ҳар бир меҳмон уни албатта татиб кўриши кераклигини таъкидлайди.

"Euronews" Бухоро гумбазлари ҳақида кўрсатув тайёрлади

Айнан шу мақсадда "Euronews" телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистон пойтахтидан 80 километр масофадаги табиат қўйнида жойлашган Хўжакент қишлоғида бўлиб, машҳур таомнинг тайёрланиш сирлари билан танишди ва унинг мазасидан баҳраманд бўлди. Маҳаллий ресторан бош ошпази Ихтиёр Назаров ушбу таомнинг тайёрланиш сирлари билан ўртоқлашди.

Томошабинларга паловнинг байрамларда, муҳим тадбирларда, тўй маросимлари ва туғилган кунларда тайёрланиши, айни пайтда битта ошпаз юздан ошиқ меҳмонга етгулик палов пишириши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилади.

Ш.Керни ушбу таомни оилавий йиғинлар ва дўстлардан ташкил топган давралар дастурхонида кўп учратиш мумкинлиги, у "Ўзбекистондан суратли номалар" туркумининг сўнгги сони учун жуда мос келишини қайд этади.

Илк сони 2016 йил январ ойида эфирга узатилган ушбу туркумда ўтган йил давомида Ўзбекистоннинг тарихий ва сайёҳлик жиҳатидан диққатга сазовор масканлари, ўзбек халқининг анъана ва урф-одатлари ҳақида 23та кўрсатув намойиш этилди.

Государственный музей искусств Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Euronews Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳақидаги кўрсатув намойишини бошлади

"Ўзбекистон — сеҳрли Шарқнинг тимсоли" реклама ролиги билан биргаликда эфирга узатилган қизиқарли ва маърифий лавҳалар дунёнинг турли қитъаларидаги "Euronews"нинг кўп миллионли томошабинларини Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ва маданий мероси, ўзбек халқининг олижаноблик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан янада кўпроқ таништиришга хизмат қилди.

"Euronews" телеканалининг сўнгги — "Ўзбек палови: зираворлар таъми, анъаналар руҳи" телетуркуми қуйидаги жадвал асосида эфирга узатилади:

12 апрел, чоршанба 04:55; 18:18

13 апрел, пайшанба 14:18; 17:14

14 апрел, жума 10:41; 19:20

15 апрел, шанба 08:17; 12:14; 16:43

16 апрел, якшанба 05:17; 20:19

Янгиликлар лентаси
0