18:14 16 Август 2017
Эфир
Флаг Китайской Народной Республики

Ўзбекистон ва Хитой туризм бўйича келишув имзолайди

© Flickr/ Max Braun
Туризм
Ҳавола олиш
7601

Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойида Хитойга амалга оширадиган ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрламоқда, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига ҳукуматдаги манба. Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойида Хитойга амалга оширадиган ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган.

"Келишув туризм соҳасида икки мамлакат ҳамкорлигини жиддий равишда кенгайтиришни кўзда тутади. Бу кўплаб жабҳалар, жумладан, мамлакатлар вилоятлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, виза шартларини юмшатиш ва яшил йўлаклар ҳисобига туристик оқимларни ошириш механизмини яратиш кабиларни қамраб олади", — деди суҳбатдош.

Бундан ташқари, унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда Хитойдан келадиган туристик гуруҳлар учун алоҳида шароитлар яратиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Буларнинг барчаси ХХРнинг "Бир камар — бир йўл" тамойили ва Буюк Ипак йўли йўналиши бўйлаб тарихий-маданий туризмни ривожлантириш лойиҳаси асосида амалга оширилади. Аниқ таклифлар орасидан Ўзбекистонга 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган хитойлик туристлар гуруҳлари учун виза беришни кўриб чиқиш муддатини камайтириш ва енгиллаштириш таклифи ўрин олган.

Яна бир йўналиш Буюк Ипак йўли билан боғлиқ ҳамкорликдаги туристик тадбирлар ва халқаро туристик саёҳатлар ташкил этиш, ушбу йўл бўйлаб жойлашган барча мамлакатлар туристлари учун виза бериш жараёнини енгиллаштиришдан иборат.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Асосий мавзулар