14:45 24 Май 2017
Эфир
Озеро Иссык-Куль

Ўзбекистон Ҳаво йўллари Иссиқ-кўлга парвозлар йўлга қўйиши мумкин

© Sputnik/ Владислав Ушаков
Туризм
Ҳавола олиш
231 0 0

Агар “Томчи” аэропорти халқаро хавфсизлик талабларига жавоб берса “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” парвозларни бошлашга тайёр.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари Қирғизистондаги Иссиқ-кўл дам олиш ҳудудида жойлашган Томчи эаропортига парвозлар амалга оширишни бошлаши мумкин, деб хабар қилди компания вакили.

Тошкентда Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм  вазирлиги вакиллари ҳамда Ўзбекистон Ҳаво йўллари компанияси учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда, томонлар мамлакатлар орасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш кераклигига, хусусан Иссиқ-кўл ҳудудига чартер парвозларини амалга ошириш муҳокама қилинди.

"Авваломбор, “Томчи” аэропортининг барча халқаро авиация хавфсизлик стандартларга мос келиш-келмаслигини аниқлаш керак, ундан кейин эса, буюртмачилар бўлган тақдирда, Миллий авиакомпания Иссиқ-кўлга парвозлар амалга  оширишга тайёр" — деди Ўзбекистон Ҳаво йўллари вакили.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” Тошкент – Бишкек –Тошкент йўналишида ҳафтасига икки маротаба парвозлар амалга оширмоқда. “Томчи” аэропорти бугунги кунда Ош, Олма-Ота ва Новосибирскдан доимий парвозларни қабул қилмоқда.     

Узунлиги 182, кенглиги 58 км бўлган Иссиқ-кўл кўли денгиз сатҳидан 1600 метр баландликда жойлашган.  Барча томондан  тоғлар билан ўралган кўлнинг ўртача чуқурлиги 278 метр. Иссиқ-кўлда одам энг гавжум вақти июл ойидан – сентябр ойигача. Ҳар йили Иссиқ-кўл пансонатларида 1,5 миллионга яқин киши дам олади.

Иссык-куль
Иссиқ-кўлнинг коинотдан кўриниши. NASA фотосурати

 

Асосий мавзулар