Ўзбекистонда туристлар учун мобил илова яратилди

© Flickr / PRORobert WilsonТуристы в Бухаре
Туристы в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур илова фойдаланувчиларга Тошкентнинг диққатга сазовор масканларини панорама шаклида кўриш имконини беради

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. ТАТУ қошидаги "ProLab Android" ўзбек-ҳинд ахборот технологиялари маркази дастурчилари UzVisit.com сайти асосида мобил илова яратишди, деб хабар қилмоқда "Подробно.уз".

Туризм - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туризмга бағишланган газетанинг илк сони нашр қилинди

Мазкур илова фойдаланувчиларга Тошкентнинг диққатга сазовор масканларини панорама шаклида кўриш имконини беради. UzVisit иловаси орқали нафақат меъморий ёдгорликлар, балки ресторанлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари суратларини ҳам кўриш мумкин.

Фойдаланувчилар шунингдек, муассасалар ҳақида умумий маълумот ва уларнинг харитадаги жойлашувлари тўғрисида ҳам маълумотга эга бўлишади. Ушбу илова Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига ҳисса қўшиши эътироф этилмоқда.

UzVisit иловаси Google Play ва AndroidBozor ресурсига жойлаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0