Мирзиёев Хива ва Хоразмга келадиган туристлар сонини 2 бараварга оширмоқчи

© Commons.wikimedia / PatrickringgenbergЗаповедник "Ичан Кала" . Город Хивы
Заповедник Ичан Кала . Город Хивы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти 2017-2021 йилларга мўлжалланган Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастурини имзолади

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ҳужжат Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинди, деб хабар берилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан.

Московская международная выставка Mitt Путешаствия и туризм - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ элчи Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Натижада 2017-2021 йиллар давомида туристик хизматлар экспорти ҳажми 2,3 бараварга, ташриф буюрадиган туристлар сони эса 2,1 бараварга ошади. Вилоятнинг замонавий туристик инфратузилмасини ривожлантириш тезлаштирилади, кўрсатиладиган туристик, меҳмонхона ва транспорт хизматлари сифати яхшиланади. Туристик соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш тубдан яхшиланиб, янги иш ўринлари яратилади.

Вилоятда республиканинг асосий туристик марказлари билан боғловчи темир йўл линияси қурилиши, чартер рейсларини ташкил этиш ва Европа, Осиё, МДҲ давлатларидан бўладиган мунтазам авиақатновлар сонини ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, Урганч-Хива йўналишида туристлар учун юқори даражадаги қулайликка эга бўлган автобусларда ташкилий қатновлар йўлга қўйилади.

Шунингдек, Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини ошириш ва инсониятнинг энг қадимий тарихий-маданий ёдгорликларидан бири бўлган Хива шаҳри брендини танитиш мақсадида МДҲ, хорижнинг етакчи каналлари, оммавий ижтимоий тармоқлар, интернет тармоғида кенг реклама кампанияси ўтказилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0