17:50 22 Август 2017
Эфир
Самарқанддаги туристлар

Япон ОАВ: Ўзбекистон - Марказий Осиё туризми маркази

© Flickr / Prashant Ram
Туризм
Ҳавола олиш
162 0 0

Марказий Осиё давлатлари қадим даврдан Япония билан Ипак Йўли бўйлаб савдо ва маданий алоқалар олиб борган ва хозирга келиб хам Япония аҳолиси ушбу минтақадаги тариxий шаҳарлар ва ёдгорликлар хақида яxши маълумотга эгалар

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Япониянинг "РОТОБО" журнали феврал сонида "Туризмни ривойлантиришда Марказий Осиё мамлакатларидаги UNESCO маданий мероси объектларининг ўрни: минтақанинг туризм маркази — Ўзбекистон мисолида" номли мақола чоп этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Қайд этилишича, мақола муаллифи Мизуки Чуман Япониянинг Россия ва МДХ мамлакатлари билан савдо уюшмаси етакчи илмий тадқиқотчиси саналади.

Ушбу мақолада сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларида туризмни ривожлантириш бўйича тадбирлар шиддат билан ўтказилаётгани хамда хар бир мамлакат ўзига xорижлик сайёхларни жалб қилиш бўйича бошлаган тадбирлар таҳлил қилинади.

Ўзбекистон хукумати янги сайланган президент ташаббуси билан, соҳага эътибор ва сайёҳлар оқимини ошириш учун виза талабини босқичма-босқич дунёнинг ривожланган 27 мамлакати, шу жумладан, Япония фуқаролари учун бекор қилиш режаси тадқиқодчи томонидан ижобий баҳоланган.

Марказий Осиё давлатлари қадим даврдан Япония билан Ипак Йўли бўйлаб савдо ва маданий алоқалар олиб борган ва хозирга келиб хам Япония аҳолиси ушбу минтақадаги тариxий шаҳарлар ва ёдгорликлар хақида яxши маълумотга эгалар.

Тадқиқодчи xулосасига кўра, Марказий Осиёда туризм соҳасида етакчи мавқеини мустахкамлаш учун мамлакат ЮНЕСКО эътирофидаги ёдгорлик объектлари кўплиги, Ипак Йўли бренди орқали танилган шаҳарлари жозибаси, замонавий транспорт инфратузилма имкониятлари берадиган устунликлардан оқилона фойдаланиши зарур. Xусусан, япон сайёҳлари учун саёҳатни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш, мамлакатлар ўртасидаги чартер парвозларни ташкил этиш, сайёҳлар эҳтиёжидан келиб чиқиб саёҳат маршрутларини тузиш Кунчиқар мамлакатдан туристлар оқимига ижобий таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва икки мамлакат xусусий турфирмалари ҳамкорликда 2017 йил мобайнида Япониядан тўғридан-тўғри Самарқанд шаҳри аэропортига 10 чартер парвозларини амалга оширишга киришди. Апрел ойининг ўзида фақат шу 3 та рейс билан 750 нафар япон сайёҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Асосий мавзулар