12:16 28 Июн 2017
Эфир
Бухара

Бухоро ва Хитойнинг Лоян шаҳри ўзаро биродарлашади

© Flickr / Aleksandr Zykov
Туризм
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)
12010

Бухоро ва Хитойнинг қадимий шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳақидаги таклифни ХХР раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга ташрифи чоғида билдирганди

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Тез орада Бухоро ва Хитойнинг Лоян шаҳри биродарлашган шаҳарларга айланишлари мумкин, деб ёзади Подробно.уз. Бухоро ва Хитойнинг қадимий шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳақидаги таклифни ХХР раиси Си Цзиньпин 2016 йил 22 июнда Ўзбекистонга ташрифи чоғида билдирганди.

Лоян 5 минг йиллик тарихга эга бўлиб, атрофдаги шаҳарчалар билан биргаликда аҳолиси 6,5 млн кишини ташкил этади. Бу шаҳар қадимий обидалар, замонавий университетлар, музейларга бой.

Бухоро шаҳри Орехово-Зуево (Россия), Санта-Фе (АҚШ), Бонн (ГФР), Руаль-Мальмезон (Франция), Кордова (Испания), Измир (Туркия) шаҳарлари билан биродарлашган. Лоян эса Тольятти (Россия), бир қатор Япония ва Франция шаҳарлари билан биродарлик алоқаларини ўрнатган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)

Асосий мавзулар