14:45 24 Май 2017
Эфир
Самарқанддаги Шердор мадрасаси

Энди "Ўзбектуризм" раҳбарининг хорижий маслаҳатчилари бўлади

Из личного архива Сергея Аксенова
Туризм
Ҳавола олиш
122 0 0

Таъкидланишича, хорижий мутахассислар Ўзбекистон туризм имкониятларини халқаро сайёҳлик бозорларида қандай қилиб тарғиб қилишни яхшироқ билишади. Улар туризм соҳасида рўй бераётган ўзгаришларга ўз билим ва малакалари асосида ёндошадилар

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисига 2 нафар хорижий мутахассис-маслаҳатчиларни жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон муҳбирига Вазирлар Маҳкамаси ходими.

"Хорижий мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф қилиш шу билан асосланадики, улар Ўзбекистон туризм маҳсулотлари ва хизматларини қандай қилиб хорижий мамлакатларда тарғиб қилишни яхшироқ билишади. Улар туризм соҳасида рўй бераётган ўзгаришларга ўзларининг бой тажрибаси ва билимлари асосида ёндошадилар. Биз ҳозирги кунда Ташқи ишлар вазирлигидан Ўзбекистонга келиб, ўзоқ муддатда ишлай оладиган етакчи номзодлар рўйхатини олдик. Ҳозирги кунда улар томонидан тақдим этилган шароитлар бўйича аниқ таклифлар тайёрланмоқда, музокаралар олиб борилмоқда,"- деб таъкидлади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходими.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходими сўзларига кўра, танлаб олинган номзодларнинг кўпчилик қисми Ўзбекистонга ўз жамоаси билан келиб ишлашга тайёр эканликларини билдиришган. Бу ўз навбатида айрим қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Ҳозирги кунда ушбу масалалар мутасадди вазирликлар билан келишилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, ҳукумат томонидан туризм соҳасида ягона бўлган хорижий корхонасини танлаш масаласи долзарб бўлиб турибти. Мазкур корхона томонидан жаҳоннинг турли бозорларида Ўзбекистон туризм имкониятларини тарғиб қилинади.

"Танлаб олинган корхона томонидан Ўзбекистон туризм имкониятларимизни жаҳон бозорларида кенг тарғибот қилиш бўйича ўзоқ муддатга мўлжалланган Концепция ишлаб чиқилиши талаб этилади. Концепцияни амалга ошириш механизми бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади. Ҳозирги кунда энг долзарб бўлган йўналишларимиз бу — Хитой, Европа, Россия ва Жанубий Осиё давлатлари," — деб таъкидлади суҳбатдошимиз.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар