14:46 24 Май 2017
Эфир
Московская международная выставка Mitt Путешаствия и туризм

Ўзбекистонга Туркия туризм вазири бошчилигидаги делегация келади

© Sputnik/ Вадим Шекун
Туризм
Ҳавола олиш
105 0 0

Вазир билан биргаликда турк инвестиция компаниялари ва туристик фирмаларининг бир қатор вакиллари ҳам ташриф буюришади

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Май ойи охирида Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжи Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, қўмита раиси Анвар Шаропов Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмет Башар Шан билан учрашув ўтказган.

Учрашувда Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжининг май ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриши кун тартибининг асосий мавзуси бўлган.

Хабар қилинишича, вазир билан биргаликда турк инвестиция компаниялари ва туристик фирмаларининг бир қатор вакиллари ҳам ташриф буюришади.

"Учрашув давомида республикада туристик соҳада ўтказилаётган ислоҳотларнинг бориши, ривожланиш суръати ҳамда туризм инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Туркия томонига маълумот берилди", дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар