12:12 23 Сентябр 2017
Эфир
В Риштане открылась гостиница-мастерская

Риштонда янгича шаклдаги миллий меҳмонхона ишламоқда

© uzbektourism.uz
Туризм
Ҳавола олиш
459 0 0

Бу ерда тайёр кулолчилик буюмларидан иборат санъат галереяси жойлашган

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Риштон марказида "Said's ceramics" оилавий корхонаси ва меҳмонхона фаолият кўрсатмоқда. Меҳмонхонанинг номланиши Риштон кулолчилиги билан боғлиқ бўлган кўп йиллик тарихни ўзида акс эттиради, деб ёзади Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Меҳмонхонанинг кириш қисмида "Карвон" манзараси ва гуллар билан безатилган катта хум-ваза эътиборни тортади. Бу ерда тайёр кулолчилик буюмларидан иборат санъат галереяси жойлашган.

В Риштане открылась гостиница-мастерская
Бу ерда маҳорат дарслари ҳам ўтказилади

Ташриф буюрувчилар лойдан пештоққача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнининг гувоҳи бўлишлари мумкин. Истакка қараб ўқув-маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.

Меҳмонлар бу ерда ўзбек халқининг урф-одат ва анъаналари, бой ўзбек ошхонаси билан яқиндан танишишлари мумкин.

Асосий мавзулар