07:40 22 Июл 2017
Эфир
Ичан Қалъа. Хива шаҳарлари

Ичан қалъада сайёҳларга аудиогид хизмат кўрсатадиган бўлди

© Commons.wikimedia/ Patrickringgenberg
Туризм
Ҳавола олиш
18410

"Ичан қалъа" мажмуасида жойлашган "Ахборот маркази"да планшетлар ижараси йўлга қўйилган бўлиб, планшетларнинг ҳаммасига "Khiva Audio Tour" мобил иловаси ўрнатилган

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ичан қалъада сайёҳларга аудиогид хизмат кўрсатадиган бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонга қадимий шаҳарларни томоша қилиш учун келган сайёҳларнинг кўпчилиги гид экскурсавод хизматидан фойдланишади. Аммо баъзи пайтларда айниқса, индивидуал равишда ташриф буюрган сайёҳларнинг ҳамроҳ таржимонлар хизматидан фойдаланишга имконияти бўлмай қолади.

Шу боис, Хоразм вилоятига индивидуал равишда келувчи сайёҳларга қулайлик яратиш ва уларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, "Ичан қалъа" давлат музей қўриқхонаси илмий ходими М. Абдурасулов билан ҳамкорликда смартфон ва планшетлар учун "Khiva Audio Tour" мобил иловаси яратилди.

"Khiva Audio Tour" мобил иловаси муаллифи ёш дастурчи Абдурасулов Расулбек бўлиб, мазкур мобил иловани ҳозирда "Android" тизимидаги смартфонлар ва планшетлар учун "Play Market"" мобил иловасидан ва "IOS" тизимидаги смарфон ва планшетлар учун ""App Store"" мобил иловаларидан юклаб олиш имконияти мавжуд. Мазкур мобил иловада "Ичан қалъа" мажмуасидаги барча тарихий объектлар ҳақида маълумотлар жамаланган. Маълумотларни аудио шаклда эшитиш ва ундан ташқари матн шаклида ҳам олиш мумкин.

Туристлар учун янги аудиогид иловаси ишга туширилди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот-хизмати
Туристлар учун янги аудиогид иловаси ишга туширилди

Иловага объектларнинг суратлари ҳам жойлаштирилган. "Khiva Audio Tour" мобил иловасининг яна бир ўзига ҳос томони шундаки, бу унинг GPS Навигатор тизимига уланганлигидир. Мобил илова автоматик равишда тарихий объектларни аниқлайди ва малумотларни тақдим қилади яъни, "Ичан қалъа" мажмуасидаги маълум бир тарихий объектга якинлашганда GPS Навигатор тизими орқали объектни таниб олади ва маълумотлар аудио шаклида янграй бошлайди.

"Khiva Audio Tour" мобил иловаси жорий йилнинг март ойида ишга тушди. Мобил илова инглиз ва рус тилларида яратилган бўлиб, ҳозирда мазкур мобил иловани француз тилида яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Интернет орқали юклаб олишдан ташқари, ҳозирда мазкур мобил иловани "Ичан қалъа" мажмуасида жойлашган "Ахборот маркази"дан ҳам олиш имконияти мавжуд. Ахборот марказида сайёҳларнинг смартфон ва планшетларига мазкур мобил илова ҳеч қандай тўловларсиз юклаб берилмоқда.

Ундан ташқари, мазкур "Ахборот маркази"да планшетлар ижараси йўлга қўйилган бўлиб, планшетларнинг ҳаммасига "Khiva Audio Tour" мобил иловаси ўрнатилган. Мобил илова ишга тушган кундан бошлаб илова кўплаб сайёҳлар томонидан интернет орқали юклаб олинган ҳамда мазкур мобил илова ҳақида қўплаб ижобий фикрлар билдирилган.

Асосий мавзулар