01:17 19 Август 2017
Эфир
В Самарканде начала работу служба велопроката

Самарқандда велосипедларни ижарага бериш хизмати иш бошлади

© Госкомтуризм РУз
Туризм
Ҳавола олиш
1362 0 0

Бу янги хизмат тури орқали фуқаролар ва хорижлик меҳмонлар велосипедларда Самарқанд шаҳрининг бой маданий мерос объектлари, манзараси билан яқиндан танишиш имконияти яратилди

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Самарқанддаги “ Samarkand Renaissance” сайёҳлик фирмаси велосипед ижара хизматини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фирма ташкил этган "SamCityBike" велоклуби Самарқандда туризм соҳасини янада ривожлантириш, туристик маҳсулотлар хилма-хиллигини ошириш, шаҳар аҳолиси ҳамда маҳаллий ва чет эл сайёҳлари ўртасида шаҳар бўйлаб фаол тарзда саёҳатларни ташкил этишга хизмат қилади.

Бу янги хизмат тури орқали фуқаролар ва хорижлик меҳмонлар велосипедларда Самарқанд шаҳрининг бой маданий мерос объектлари, манзараси билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Велосипедларни шаҳарнинг Регистон кўчаси (Регистон ансамбли рўпарасида) ҳамда Мустақиллик кўчасида (“Самарқанд” кинотеатри ёнида) ижарага олиш мумкин.

Шунингдек, ташкилотчилар жамоавий тарзда велоспорт тури бўйича марафон, мусобақалар, шаҳар ва табиат қўйнига саёҳатлар ҳамда бошқа турли хил тадбирлар ташкил этиш бўйича ўз хизматларини кўрсатади.

Асосий мавзулар