TV5 Monde телеканали Самарқанд ва Бухоро ҳақида кўрсатувлар тайёрлайди

© Госкомтуризм УзбекистанаТелеканал "Мир" снимает документальный фильм в Узбекистане
Телеканал Мир снимает документальный фильм в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бельгия ва франциялик телетомошабинларга оддий ўзбек оиласида палов тайёрлаш, бухоролик темирчи ва заргарларнинг маҳоратлари намойиш этилади.

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Ўзбекистонга TV5 Monde телеканали суратга олиш гуруҳи келди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Международный бизнес-центр в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувни Осиёдаги 350 млндан ортиқ киши томоша қилди

Хабарда айтилишича, телеканал ижодкорлари 14 августга қадар Самарқанд ва Бухорода, хусусан, Амир Темур мақбараси, Самарқанд нонлари, Сиёб бозори ҳамда Регистон майдонидаги "3D mapping" ҳақидаги лавҳаларни суратга олади.

Бельгия ва франциялик телетомошабинларга оддий ўзбек оиласида палов тайёрлаш, бухоролик темирчи ва заргарларнинг маҳоратлари намойиш этилади.

Шу йилнинг июль ойида Брюсселда бўлиб ўтган "Ўзбекистон – Европа иттифоқи" ҳамкорлик кенгаши йиғилишида Давлат туризм қўмитаси ва Бельгиянинг "Bandua Communications Unipressoal LDA" компанияси Ўзбекистон миллий туризм салоҳиятини TV5 Monde телеканали орқали намойиш этиш ҳақида шартнома имзолаганди.

TV5 Monde телеканали француз тилида эфирга узатилувчи бутунжаҳон кўнгилочар телетармоғи бўлиб, телеканал классик кинофильмлар, замонавий ва ҳужжатли кино, сиёсий шоу ва интервьюлар намойиш этади. Унинг кунлик аудиторияси 55 млн. кишидан ортиқ.

Янгиликлар лентаси
0