Ўзбекистонда дам олиш ҳудудлари ва пляжлар ташкил этилади

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишПляж Сиде. Турция
Пляж Сиде. Турция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастурга мувофиқ, дам олиш ҳудудлари ташкил этиш, тўрт юлдузли меҳмонхоналар, пляжлар ташкил этиш кўзда тутилган

TOШКЕНТ, 17 август — Sputnik. "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Қарор билан Ўзбекистонга саёҳатларни арзонлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида туризмни ва соҳа билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва янги туризм объектлари ташкил этиш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда фаол ва комплекс илгари суришга қаратилган 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Самарқандда "Samarkand city" туризм зонаси барпо этилади

Дастурга мувофиқ, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида дам олиш ҳудудлари, Жиззах вилояти Фориш ва Арнасой туманларида Айдар-Арнасой кўллари соҳилида бешта янги замонавий дам олиш ҳудудлари ташкил этиш, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида тўрт юлдузли меҳмонхоналар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ массивида меҳмонхона мажмуаси барпо этиш, шунингдек, Навоий вилоятида Тўдакўлнинг жанубий соҳилида ички туризм ва Айдаркўл соҳилларида хорижлик туристлар учун пляжлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Қарорда Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналиши бўйича сайёҳларни жалб қилиш, жумладан, чартер рейсларни ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда ташкил этилаётган туризм ҳудудлари ва тоғ (тоғолди) туризм кластерларига чет эл сармоядорларини жалб қилиш, шунингдек, янги меҳмонхоналар қуриш учун етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки республикадаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига топшириш каби топшириқлар белгиланган.

Шу муносабат билан хорижлик туристлар учун виза тартиботини соддалаштириш ва зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича таклифларни мунтазам киритиб бориш кўзда тутилмоқда. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида хорижлик фуқаролар учун виза ва рўйхатга олиш тартибини босқичма-босқич соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш билан шуғулланувчи доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳ тузилмоқда.

Туристы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга ярим йил ичида 1,1 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди

Қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири, унинг туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилганидир. Шу мақсадда тадбиркорлик субъектларига янги меҳмонхоналар ва туризм инфратузилмасининг бошқа иншоотларини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш учун узоқ муддатли (15 йилгача) кредитлар ажратиш амалиёти жорий қилинмоқда, бунда кредит ва фоизларни қоплаш учун меҳмонхоналарнинг молиявий тушуми ва мавсумий шароитидан келиб чиқадиган талаблар тақдим қилинмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, терминаллар ижараси, эркин конвертация қилинадиган валютадаги нақд пулларни инкассация қилиш ва чет эл валютасида операциялар амалга ошириш билан боғлиқ бошқа хизматлар учун йиғимларнинг (комиссия тўловларининг) мақбул миқдорлари белгиланмоқда.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январга қадар меҳмонхоналар бошқарув ходими сифатида жалб қилинган малакали хорижлик мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан, шунингдек, меҳмонхоналарга бошқарув ходими сифатида жалб қилинадиган малакали хорижлик мутахассисларнинг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0