12:21 23 Сентябр 2017
Эфир
Казахстанская степь: верблюды, козы и бескрайние просторы

Москвадан Бухорога саёҳат: Қозоғистон чўлидаги машаққатли йўл

© Sputnik.
Туризм
Ҳавола олиш
Махсус репортаж: Москвадан Бухорога автоуловда саёҳат (6)
68150

Қозоғистон ўзининг бир хил кўринишдаги табиати, маҳаллий жониворларининг уюшқоқлиги ва асабни эговлайдиган автоинспекция ходимлари билан ёдда қолди

Антон Курилкин

Sputnik мухбирининг Москвадан Бухорога қилган саёҳатидан иккинчи репортаж

Сўроқ-савол ва эчкилар

Чегарада ўтиш асабий ва оғир жараён, шу боис нейтрал ҳудудда ухлаб олган бўлсак-да. Нонушта қилиш ва тин олиш мақсадида йўл бўйидаги чойхонада тўхташга қарор қилдик.

Қудратнинг эски таниши бўлган чойхона эгаси кимлигим, бу ерларда нима қилиб юрганим ҳақида мени саволларга кўмиб ташлади. Бухорони томоша қилишга кетаётганлигимни эшитгач, у бошини чайқаб тилини тақиллатди ва деди: "Э, менимча сен хотинингни олдига кетяпсан".

Грузовые автомобили на казахско-российской границе
Sputnik / Антон Курилкин
Қозоғистон-Россия чегарасидаги юк автомобиллари

Йўл эзиб юборгани боис савол-жавобга тоқатим йўқ эди, шунинг учун фотоаппаратимни машинада унутиб қолдирганимни баҳона қилиб ташқари чиқдим. Ташқарида эса ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлдим: бир сурув эчки ва қўйлар йўл бўйлаб сув ичгани кетаётганди. Ўзлари. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ва бурилишларда машиналарни ўтказиб.

Жониворларнинг уюшқоқлиги ҳайратланарли эди: такалар тўдадан ўйнаб чиқиб кетган ёки ортда қолган улоқларни жойига қайтарар, сурувни олдинга бошлаб кетарди, орқада эса шошилмасдан қўйлар келарди. Сувга яқинлашганидан жониворлар тартиби бузилди ва ҳаммаси чанқоқ қондириш учун сувга ташланишди.

Стадо коз и овец направляются на водопой
Sputnik
Қўй-эчкилар сув ичгани келишди

Сув ичиш маросими беш дақиқа давом этди ва ўзларига келган жониворлар яна уюшқоқлик билан ортига қайтишди. Кейинроқ маълум бўлишича, жамоавийлик ва уюшқоқлик нафақат эчки ва қўйларга, балки Қозоғистондаги барча жониворларга хос экан – чунки А-28 трассасидан бошқа ҳеч қаерда машиналарни йўлдан ўтказиб юбориб кейин кесиб ўтадиган туя ва отларни кўрмаганман. Улар гўёки йўл белгиларини биладигандек таассурот уйғонди.

Верблюды переходят дорогу в степи Казахстана
Sputnik
Туялар йўлни кесиб ўтишмоқда

Ўзимизга келиб олгач, йўлга отланамиз. Ташқарида йўлнинг икки томонини эгаллаб олган чўл, узоқ-узоқларда кичик қишлоқлар кўзга ташланади. Саҳро сукунатини кутилмаганда йўл патрули сиренасининг кескин товуши бузди.

Катта йўл гаичилари

Интернет қидирув тизимида "Қозоғистон ГАИси…" деган ёзувни киритсангиз, тизим яна бир сўзни қўшишни таклиф қилади: "бошбошдоқлик". Қозоқ автоинспекторларининг сурлиги ва қандай ишлашларига биз ҳам гувоҳ бўлдик.

Уральскдан Атираугача бўлган йўл давомида бизни тўққиз марта тўхтатишди. Таққослаш учун, Россияда тўрт марта тўхтатилдик. Ўзбекистонда эса фақатгина чегарадан Бухорогача йўлимизда учраган атиги учта кўчма постда ҳужжат текширишди.

Қозоғистонлик ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, ўзбек ва рус гаичилари ҳар доим қоида бўйича ўзларини таништиришади ва машина рақами қаерники бўлишидан, рулда ким ўтиришидан қатъи назар ҳурмат билан муомала қилишади. Лекин Қозоғистонда ҳаммаси бошқача.

Бизни тўққиз марта тўхтатишган бўлса, автоинспекция ходимлари атиги икки марта ўзлари машинамиз олдига келишди, битта кўчма постдагина полковник ҳамма билан сўрашиб қаерга кетаётганимизни сўраб қўйди.

© Sputnik.
Казахстанская степь: верблюды, козы и бескрайние просторы
Энг сурбет инспекторлар Атираудан уч юз километр масофадаги йўлда учради – машинамиз ортидан тушиб олган полициячилар сигнал бериб машинани тўхтатишни буюришди ва хизмат автомобилида ҳайдовчимиз уларнинг олдига боришини кутиб ўтиришди.

Улар асосан айнан Ўзбекистон давлат рақамили машиналарни кўп тўхтатишаркан. Кейинроқ Баҳодирнинг айтишича, ундан ҳар сафар пул сўрашади, лекин у Қозоғистоннинг барча қонунларини сув қилиб ичиб юборган ва полициячиларнинг хираликларидан қутулиш йўлларини билади.

Тузли ер

Қозоғистон чўли рус ўрмон ва текисликларидан фарқли ўлароқ, кескин ўзгармайди – у худди мактаб физика хонасидаги ранглар спектри ҳақидаги плакатга ўхшаб аста- ўзгаради – манзаралар орасидаги чегарани пайқаш мушкул.

Қозоғистоннинг шимоли-шарқи йўловчиларни у ер бу ерда етимчалардек мунғайиб турган уйчалардан иборат чексиз яшил денгиз билан қарши олади. Уральскдан Атираугача бўлган йўлнинг ярмида яшиллик сийраклашади ва унинг ўрнини туз билан қопланган қуриган ирмоқ ва кўлчалардан ташкил топган ер эгаллайди.

Казахская степь
Sputnik
Қозоғистон чўли

Шамол ҳам қаҳрли эса бошлайди – агар олдин енгил шабада танга роҳат бағишлаган бўлса, эндиликда шамол фақатгина иссиқ ҳаво ва чанг пуркайди – ҳаттоки зич ёпилган ойналар ҳам ёрдам бермайди.

Тун ҳам беором ўтади – ёқимли салқин ҳаво бир зумда совуқ билан алмашади, қуёш ботганидан бир соат ўтибоқ куртка ва жемперларни олишга мажбур бўлдик. Ҳаво очиқ, осмонда юлдузлар шунчалар кўпки, худди осмонда миллионлаб чироқларга эга улкан шаҳар бордек туюлади.

Учинчи кун саҳарга яқин Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасига етиб келдик ва узунлиги бир километрдан ортиққа чўзилган автомобиллар навбатига келиб қўшилдик. Агарда менга ўшанда фақатгина икки суткадан кейин силламиз қуриган ҳолда Ўзбекистонда уйғур лағмон еб, қорақалпоқларнинг "Каратау" ароғини ичиб ўтиришимизни айтишганида ишонмаган бўлардим.

Мавзу:
Махсус репортаж: Москвадан Бухорога автоуловда саёҳат (6)

Асосий мавзулар