12:21 23 Сентябр 2017
Эфир
Горы в районе поселка Гилан в Шахрисабзском районе Кашкадарьинской области

Тоғли Ғелон қишлоғи экотуризм марказига айланади

© Госкомтуризма Узбекистана
Туризм
Ҳавола олиш
48410

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси сўлим тоғолди қишлоқларда, келажакда сайёхликнинг треккинг, рафтинг, экотуризм ва этнотуризм каби йўналишларини ривожланитирмоқчи.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган тоғли Ғелон қишлоғи экотуризм марказига айлантирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу мақсадда қишлоқдан беш нафар уйлар саралаб олиниб у ерда сайёҳлар турар жойлари ташкил қилиш тавсия берилди. Хонадонлар эгалари учун эса Шахрисабзда ташкил қилинган махсус ўқув семинарларида иштирок этишади.

Горная река в районе поселка Гилан в Шахрисабзском районе Кашкадарьинской области
Ғелон қишлоғи манзаралари
Ундан ташқари, қишлоққа борадиган йўл ҳам таъмирланиб, у ерда керакли овқатланиш  ва санитария зоналари ташкил қилишга қарор қилинди.

16 август куни Ғелон қишлоғига Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов соҳа мутахассилари билан бирга ташриф буюрган эди. 

Дома в поселке Гилан
Ғелон қишлоғи манзаралари
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси келажакда сайёхликнинг треккинг, рафтинг, экотуризм ва этнотуризм каби йўналишларини ривожланитириш учун ҳудудлардаги сўлим тоғолди қишлоқларда ҳам шу каби шароитлар яратиш бўйича аҳоли билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни давом эттиради.

Жители поселка Гилан
Ғелон қишлоғи қариялари

 

 

Асосий мавзулар