12:22 23 Сентябр 2017
Эфир
Ўзбекистондаги сайёҳлик стенди

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти БМТ эътиборида

© Commons.wikimedia/ Dan Lundberg
Туризм
Ҳавола олиш
8810

Ўзбекистонга БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWТО) Бош котиби Талеб Рифаи ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати хабарига кўра, 27-август куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни" номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWТО) Бош котиби Талеб Рифаи билан учрашган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан UNWТО ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган. Ўзбекистон мазкур ташкилот фаолиятида 1993-йилдан буён иштирок этади, деб эслатиб ўтилган хабарда.

Ўзбекистон ташаббусига кўра UNWТО доирасида минтақада туризмни ривожланишини рағбатлантирган қатор ҳужжатлар — "Буюк ипак йўлида туризмни ривожлантириш тўғрисида Самарқанд декларацияси" (1995-йил), "Туризм ва маданий меросни сақлаб қолиш бўйича Хива декларацияси" (1999-йил), "Ипак йўли бўйлаб туризм бўйича Бухоро декларацияси" (2002-йил) қабул қилинган.

"Учрашувда ўзбек халқининг бой тарихий, меъморий, маданий мероси асосида ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятларини босқичма-босқич амалга оширишга икки томонда ҳам қизиқиш борлиги қайд этилди", — дейилади хабарда.

Мулоқот давомида UNWТО ҳузурида Марказий Осиё бўйича Минтақавий комиссияни ташкил этиш масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

Асосий мавзулар