12:21 23 Сентябр 2017
Эфир
Меморандум о сотрудничестве между Госкомтуризмом и Демократической партией Миллий тикланиш

"Миллий тикланиш" депутатлари туризмни ривожлантириш масалалари билан шуғулланишади

© uzbektourism.uz
Туризм
Ҳавола олиш
3410

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси депутатлар билан ҳамкорликда туризм хизмати сифатини назорат қилиш ишлари билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида партия ва қўмита ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар қилди қўмита матбуот хизмати. 

Депутатлар туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан таъсирчан парламент ва депутатлик назоратини амалга оширадилар.

Меморандум о сотрудничестве между Госкомтуризмом и Демократической партией Миллий тикланиш
Меморандум о сотрудничестве между Госкомтуризмом и Демократической партией "Миллий тикланиш"

Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва депутатлар биргаликда вокзал ва аэропортларда сайёҳлик хизматлар сифатини назорат қиладилар.

Эслатиб ўтамиз,2017 йил олти ойи давомида Ўзбекистонга 1 миллион 125 минг нафар турист келган. Бу ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 18 фоизга кўпдир. Россиядан Ўзбекистонга йўл олган сайёҳлар сони 23 фоизга ўсиб, 59 минг сайёҳни ташкил қилган эди. Туристик хизматлар экспорти 694 миллион долларни ташкил этган.

Асосий мавзулар