14:57 22 Сентябр 2017
Эфир
Мавзолей Ислама Каримова в Самарканде

Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш йўл ҳаритаси тайёрланади

© Страница Лолы Каримовой-Тилляевой в Facebook
Туризм
Ҳавола олиш
23310

Бу ҳақда тегишли ҳужжат 3-6 октябр кунлари бўлиб ўтадиган "Буюк ипак йўлидаги сайёҳлик" халқаро туризм кўргазмасида имзолаш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Россия туризм Федерал агентлиги томонидан 2017-2018 йилларда ҳамкорлик қилиш йўл ҳаритаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости қўмита матбуот-хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бугун Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов ва Россия туризм федерал агентлиги раҳбари Олег Сафонов Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясида ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

"Музокалар натижаларига кўра, қўшма ишчи гуруҳ тузилади. Гуруҳ 2017-2018 йиллар учун ҳамкорлик "йўл ҳаритаси"ни тайёрлайди", — деб таъкидлади туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили.

Шунингдек, бу ҳақда жорий йил 3-6 октябр кунлари бўлиб ўтадиган "Буюк ипак йўлида сайёҳлик" халқаро сайёҳлик кўргазмасида тегишли ҳужжатни  имзолаш режалаштирилган.

Йўл ҳаритасига россиялик саёҳатчилар учун махсус сайёҳлик тўпламлар, шунингдек, Ўзбекистон миллий сайёҳлик соҳасидаги имкониятларни тарғиб қилиш ва уларни жалб қилиш ишларини жадаллаштириш вазифалари киритилади.

Томонлар Москвада тез вақтда йирик сайёҳлик операторларни учрашувни ташкил этиш ва Россиядан Ўзбекистонга сайёҳларни юбориш бўйича шартномаларни имзолашга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4-5 апрел кунлари Москвага амалга оширилган давлат ташрифи чоғида туризм соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида битим имзоланган эди.

Ўзбекистон расмий статистик ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистонга 575,2 минг сайёҳлар келган. Сайёҳлар энг кўпи Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташриф буюрганлар.

Асосий мавзулар