20:08 23 Октябр 2017
Эфир
Самолет узбекских авиалиний

Японияга чартер парвозлар сони икки баравар кўпайтирилади

© www.uzairways.com
Туризм
Ҳавола олиш
14420

Бундан аввал томонлар Ўзбекистон япониялик сайёҳлар учун махсус сайёҳлик тўпламлари бўйича иш олиб бораётганлиги ҳақида келишувлар ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2018 йилда Япония ва Ўзбекистон ўртасида чартер қатновларни сони икки бараварга кўпайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов ва Япония сайёҳлик агентликлар ассоциация раҳбари Хироми Тагава келишиб олдилар.

2017 йилда мамлакатлар ўртасида 10 та чартер авиа парвозлар амалга оширилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг расмий сайти маълум қилишича, Ўзбекистон сайёҳлик компанияларининг Ўзбекистонда (апрель, октябрь) ва Японияда (сентябрь) ўтказилиши режалаштирилган кўргазмаларда фаол иштироки таъминланади.

Бундан олдин Ўзбекистон ва Япония япониялик сайёҳлар учун махсус турпакетлар ишлаб чиқариши ҳақида келишувлар ўтказилган эди.

Асосий мавзулар