20:08 23 Октябр 2017
Эфир
Делегация Госкомитета Узбекистана по туризму и сенатор США

АҚШдан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сони янада ошади

Узбектуризм
Туризм
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи (17)
61030

Ўзбекистон делегацияси АҚШ сенатори ва сайёҳлик компания директори Тошкентда ўтказиладиган халқаро ярмарка ва кўргазмаларга таклиф қилинди

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига амалга оширган ташрифи давомида Ўзбекистон делегация таркибида бўлган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биринчи ўринбосари Р.Усмонов Skal International компания президенти — АҚШ сенатори М.Бегич ва Primapact компания директори А.Хейс билан учрашув ўтказди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига асосан.

Skal International ва Primapact туризм соҳасида фаолият юритувчи етакчи халқаро компаниялардир.

Улар туризм соҳасида таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш ва мамлакат миқёсида туризмни ривожлантириш стратегиясини шакллантириш билан шуғулланади. Бугунги кунда Skal International дунёнинг 89 та мамлакатида 17 мингдан ортиқ компания аъзоларига эга.

Учрашув чоғида компаниялар томонидан Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш йўналишида маркетинг тадқиқотлар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, Primapact компанияси АҚШдан Ўзбекистонга сайёҳларнинг келишини янада кўпайтириш бўйича аниқ таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқади.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари томонидан шу йил Тошкентда ўтказиладиган "Буюк ипак йўлидаги туризм" мавзусидаги халқаро туризм ярмаркаси (3-5 октябр) ва "Истироҳат олами" халқаро (2018 йил апрел) кўргазмасига таклифнома тақдим этилди. Америкалик шериклар ушбу таклифни мамнуният билан қабул қилиб, тез фурсатларда республикага ташриф буюришларини маълум қилишди.

Учрашувлар якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи (17)

Асосий мавзулар