15:19 22 Январ 2018
Эфир
Туристы в Узбекистане

Ўзбекистонга келаётган россиялик сайёҳлар оқими 22%га ошди

© Pixabay
Туризм
Ҳавола олиш
22710

2017 йилнинг 9 ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга 93 минг сайёҳ ташриф буюрган

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. "ТурСтат" аналитик агентлиги 9 ой мобайнида (2017 йил 1 январдан 30 сентябргача) Россиядан хорижга чиқишлар статистикасини таҳлил қилди ва россиялик сайёҳлар саёҳат қилган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

Россиядан Ўзбекистонга саёҳатлар миқдори 22%га ошган ва 93 минг сайёҳни ташкил этган.

Ўзбекистон ушбу рўйхатда 39-ўринни олди.

Ўзбекистондан кейинги ўринда Тожикистон жойлашди.

Қирғизистон россиялик сайёҳлар ташрифи бўйича Ўзбекистондан ўзиб кетди. У 200 минг сайёҳ билан 30-ўриндан жой олди.

Қозоғистон рейтингнинг 4-ўрнини эгаллади. Кўрсатилган давр мобайнида бу ерга 2,3 млн россиялик ташриф буюрган.

Россиялик туристлар учун оммабоп мамлакатлар рейтингида 1-ўринни Туркия банд этди — 3 млн 944 минг сайёҳ.

Асосий мавзулар