15:21 22 Январ 2018
Эфир
В Бухаре создана туристическая полиция

Бухорода "сайёҳлик полицияси" иш бошлади

© Uznews
Туризм
Ҳавола олиш
1085 0 0

Бухоро вилоят ҳудудида хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида ИИБ таркибига кирувчи 43 та штатдан иборат туризм йўналишида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Бухорода "Хавфсиз туризм" концепцияси асосида ички ишлар идораларининг янги тизимдаги фаолияти йўлга қўйилди, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий веб портали.

Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг буйруғи талабларини бажариш юзасидан Бухоро вилоят ҳудудида хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида ИИБ таркибига кирувчи 43 та штатдан иборат туризм йўналишида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ташкил этилди.

Бошқармага хорижий тилларни биладиган, юқори малакали мутахассислар, бундан ташқари, касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга, хизмат вазифаларини бажариш бўйича зарурий тажрибага эга бўлган ходимлар танлаб олинди.

Ҳозирда "Қалқон" ягона видеокузатув маркази Бухоро шаҳри ҳудудини ўрнатилган 60 та камералар орқали кузатиб келаётган бўлса, келгусида шаҳарга ташриф буюрган хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда "Хавфсиз туризм" дастурий комплекс тизимини жорий қилиш мақсадида ана шундай камералар сонини яна 425 тага кўпайтириш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Жойларда 275 та видеокузатув мосламалари, 68 та шахс ва автотранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини яққол кўрсатувчи видеокамералар, 4 та иссиқликни аниқловчи (тепловизор), 55 та алоқа ташвиш тугмалари, шунингдек, 27 та чорраҳаларда 85 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини ва автомобиль йўлларининг 6 та жойларида тезликни аниқлайдиган видеокамералар ўрнатилиши белгиланди. Бу эса, ўз ўрнида сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда назоратни кучайтириш имконини беради ва уларнинг ҳавфсизлигини таъминлайди.

Маълумотларга кўра, Бухоро шаҳрида 2018 йилнинг охирига қадар 10 та замонавий меҳмонхона барпо этиш, улардаги ўринлар сонини 1210 тага етказиш чоралари кўрилмоқда.

Асосий мавзулар