15:21 22 Январ 2018
Эфир
Туристы в Бухаре

Ўзбекистон туристлар учун тавсия этилувчи энг яхши мамлакатлар рўйхатидан жой олди

© Flickr / PRORobert Wilson
Туризм
Ҳавола олиш
47901

Марказий Осиёдан Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон ва Тожикистон ҳам рўйхатга киритилган

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Британиянинг British Backpacker Society туристик жамияти 2018 йилги туризм учун энг яхши мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга 20та мамлакат киритилган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон 19-ўриндан жой олди.

Рўйхатнинг дастлабки учлигида Покистон, Россия ва Ҳиндистон жойлашган.

Марказий Осиёдан Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон (5-ўрин) ва Тожикистон (7-ўрин) ҳам рўйхатга киритилган.

British Backpacker Society жамияти туристлар учун унчалик таниш бўлмаган мамлакатларни ўрганувчи ҳамда мустақил туристларга ушбу мамлакатларга саёҳат қилишни тавсия этувчи жамият ҳисобланади.

Асосий мавзулар