Тунги ҳаёт уйғонади: ресторан ва кафелар 24 соат ишлаши мумкин бўлади

CC0 / Pixabay / Официант с бокалом вина
Официант с бокалом вина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хавфсизлик ва туристларга сифатли хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган муассасаларгагина туну-кун ишлаш имконияти берилади.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ресторан ва кафелар керакли хавфсизлик даражасини таъминлай олган тақдирда 24 соат давомида ишлаши мумкин бўлади, деб хабар қилди, Давлат Туризм қўмитаси раиси Абдухакимов. 

Қўмита раисининг фикрига кўра, Ўзбекистонда тунги ҳаёт ривожланмагани туризмнинг ривожланишига халал бермоқда.

“Агар кафе ва ресторанлар тунги вақтда ўз  мижозларининг хавфсизлигини таъминлай олса, ҳамда “tourist-friendly” сертификати талабларига жавоб берса, биз бундай жойлар учун 24 соат ишлаш имконини беришни режалаштирмоқдамиз”, — деди Абдуҳакимов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида туристлар учун хизмат кўрсатиш муассасалари учун Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан кўнгилли равишда “tourist-friendly” сертификати олиш тартиби ишлаб чиқилган эди.    

Ушбу сертификат олиш учун хизмат кўрсатувчи корхона санитария талаблари, маҳсулот сифати, ассортименти, иссиқ сув билан узулуксиз таъминлангани, видеокузатув тизими борлиги, ходимларининг чет тилини билиши, турли тўлов тизимларида пул қабул қилиш имконияти борлиги ва бошқа шартлар ҳисобга олинади.

Ушбу тизим киритилиши туризм соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0