06:30 13 Декабр 2017
Эфир
Мавзу
Сиёсат

Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тошкентга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда.