01:16 19 Август 2017
Эфир
Мавзу
Ҳодисалар

Бош прокуратура Гулнора Каримова жиноий иши бўйича маълумот берди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримова устидан очилган жиноят ишлари бўйича хабар берди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари (165, 167, 179, 184, 227 ва бошқалар) билан айблов эълон қилинган.

Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларига тергов органларининг уюшган жиноий гуруҳнинг активларини хатлаш тўғрисидаги қарорлари юборилган.

Ҳозирги кунда уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа активларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилмоқда.