Путин Сурияда тинч аҳоли қурбон бўлганлиги ҳақидаги хабарларни инкор қилди

Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий ҳаво операцияси давомида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Путин ОАВ ушбу хабарлар тарқатилишини, ахборот уруши деди ва улар Россия самолётлари осмонга кўтарилишидан олдин пайдо бўлганлигини айтди.

“ОАВда  эълон қилинган, тинч аҳоли зарар кўраётганлиги ҳақидаги ҳар-хил хабарларга келсак, биз бундай ахборот ҳужумларига таёрмиз. Эътиборингизни шунга қаратаманки,қурбонлар ҳақидаги биринчи маълумотлар бизнинг самолётлар осмонга кўтарилишидан олдин пайдо бўлди”, — деди Россия президенти.

Президент, бошқа давлатлар Сурия ҳудудига зарба беришни бошлаганига бир йилдан кўп бўлди. Ушбу зарбалар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясисиз ва Сурия ҳукуматининг расмий рухсатисиз амалага оширлаётганлигини алоҳида айтиб ўтди.

Россия Мудофаа вазирлиги, чоршанба куни, Россия ҳарбий ҳаво кучлари фуқаро инфрақурилмалари яқинида ишлатилмаганлигини, барча зарбалар Суриядаги “ИД” позицияларига, ҳаво разведкаси ва Сурия армияси штаби маълумотлари асосида нуқтали равишда амалга оширилганлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0