16:08 22 Ноябр 2017
Эфир
Видео

Путин "Лада-Веста"ни синаб кўрди

Ҳавола олиш
29210
© Ruptly.

Владимир Путин “Валдай” клуби мажлисига “Лада-Веста” миниб келди ва журналистларга ўз таасуротларини айтиб берди.

 

“Жуда яхши автомобиль,  бошқаришга қулай”, — деди Путин автомобилдан тушиб.

Автомобил ҳам механик ҳам автомат узатиш қутиси билан жиҳозланади. Путин автомат узатиш қутисини ишлашига яхши баҳо берди. “Биз тоққа кўтарилдик, у ерда йўл жуда тик бўлишига қарамасдан, машина жуда равон юрди”, — деди президент.

Журналистлар Путиндан қандай тезликда ҳаракатланганини сўрашди. “Бу ер айланма тоғ йўли-ку, хамма жойда тезлик 30-50 км билан чекланган. Ростини айтсам, сал тезроқ ҳайдадим”, — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз ҳозир президеннинг икки Газ-21 “Волга” автомобили ва “Нива”си бор. Путиннинг биринчи "Запорожец" автомобили музейдан ўрин олган.

2010 йил августида президент "Лада-Калина" ни тест-драйв қилганди. Ўшанда  Путин Хабаровскдан Читагача 2165 км масофани босиб ўтиб автомобилдан мамнун эканлиги айтганди, лекин босиб ўтган йўлининг 500 км жиддий таъмирланиш кераклигини ҳам айтганди.

Лада Веста автомобили АвтоВАЗнинг Ижевскдаги заводида 25 сентябрдан бошланган. 2015 йилда 6000га яқин, 2016 йилда 70 минг автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган.

 

Яна видео

Асосий мавзулар