06:18 13 Декабр 2017
Эфир
Видео

Саудия Арабистони Мудофаа вазири мусулмон давлатлари коалицияси ҳақида

Ҳавола олиш
13742
© Ruptly.

Саудия Арабистони Мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд, Исломий давлатлар коалициясининг террорчиларга қарши ишлаш тамойилларини айтиб берди.

Саудия Арабистони Мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд, Исломий давлатлар коалициясининг террорчиларга қарши ишлаш тамойилларини айтиб берди ва ушбу курашда мамлакатлараро ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш қанчалик зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.

Исломий давлатлар коалицияси 24 мамалкатдан ташкил топган бўлиб, Саудия Арабистони томонидан ташкил қилинган. Унинг қўмондонлик маркази Ар-Риёдда жойлашган.

“Бугунги кунда, ҳар бир ислом мамлакати терорчиликка қарши фақат ўз кучи билан курашмоқда, ҳеч қандай ўзаро келишув йўқ. Террорчилар бўлса — бирлашиб ҳаракат қилмоқда”, деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб маълум бўлишига қараганда Саудия Арабистони 34 мусулмон давлатини бирлаштириб,  террорчиликка қарши ҳарбий коалиция тузилганини эхлон қилди. Эълон қилинган баёнотга кўра, ушбу коалиция нафақат ДАИШга қарши, балки барча “мусулмон халқлари учун хавф туғдираётган” террорчи ташкилотларга қарши қурашади.

 

Яна видео

Асосий мавзулар