19:24 07 Декабр 2016
Эфир
Видео

Кубаликлар Фидел Кастро билан видолашмоқда

Ҳавола олиш
43610
(0:53 / 5.58Mb / просмотров видео: 855)
© Ruptly.

Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастро билан видолашиш тадбирига душанба куни ўн минглаб одамлар ташриф буюрдилар

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Фидель Кастро хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун кубаликлар душанба куни тонг саҳардан Гаванадаги Инқилоб майдонида тўплана бошладилар.

Командантенинг хоки солинган урна Хосе Марти мнументи олдида жойлашган бўлиб, кубаликлар сўнгги бор ўз етакчилари билан видолашмоқдалар.

Майдонга келганларнинг қўлларида газетадан қирқиб олинган суратлар ва гуллар бор эди.

Майдонда тиббиёт ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари навбатчилик қилишди.

Команданте хоки солинган идиш 30 ноябрдан 3 декабрга қадар бутун мамлакат бўйлаб, яъни 1959 йилнинг январида Фульхенсио Батиста диктатурасига чек қўйилган кунда Фидель Кастро бошчилигидаги Озодлик Карвони тарихий марши тескари йўналиши бўйлаб олиб ўтилади.

Куба инқилоби етакчисининг дафн маросими 4 декабр куни Сантьяго-де-Куба шаҳрида ўтказилади, Фидел Кастро "Санта Ифигения" қабристонида дафн этилади.

Асосий мавзулар