Руминияда ярим миллион киши ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда

Oбуна бўлиш
Бухарест кўчаларида 300 мингдан 500 минггача намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Руминияда охирги 25 йил давомида энг катта намойишлар бўлиб ўтмоқда. Бир неча кундан бери 300 мингдан 500 минггача намойишчилар Бухарестда ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Бир неча кундан бери давом этаётган намойишлар мамлакат Жиноят кодексига киритилган ўзгаришлардан бошланди. Ўзгаришлар коррупция учун қамалган мансабдор шахсларни, пора миқдори 47 минг Евродан кам бўлган ҳолларда, қамоқдан озод қилишни назарда тутган. Намойишчилар фикрига кўра, ЖКга ушбу ўзгаришлар ҳозирги кунда мамлакатни бошқараётган партия тарафдорларини қамоқдан чиқариш учун амалга оширилган.

Аслида ЖК киритилган ушбу ўзгариш сўнгги туртки бўлди. Руминиянинг иқтисодий аҳволи охирги йилларда унчалик яхши эмас. Иқтисоднинг кўплаб соҳалари инқирозга учраган, мамлакатда улкан ишсизлик, давлат ташқи қарзи миқдори ҳам 100 миллиарддан доллардан ошиб кетган.

 

Янгиликлар лентаси
0