Наврўз жилолари – фотокўргазма

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Фотография уйида фоторассом Усмон Ҳосилнинг Наврўз байрамига бағишланган фотокўргазмаси очилди.

«Наврўз жилолари” деб номланган фотокўргазмада суратчи турли йилларда, Ўзбекистоннинг турли бурчакларида Наврўз байрами арафасида суратгат олинган 70 дан ортиқ фотосуратлари тақдим этилган.

“Наврўз келмоқда. Ушбу байрам келиши билан барчанинг юрагида қувонч пайдо бўлади. Барча инсонлар яхши ниятлар қила бошлайди. Мен ҳам байрам олдидан, одамларга яхши кайфият улашиш мақсадида Наврўзга бағишланган ушбу фотокўргазмани ташкил қилдим. Мен, Ўзбекистоннинг барча бурчакларида бўлиб у ерда ўзига хос урф-одатларга эга бўлган Наврўз чиройини суратга олиб, бугун Тошкентликларга намойиш қилмоқдаман”, деди фоторассом.

Кўргазма 20 мартга қадар давом этади.  

 

Янгиликлар лентаси
0