01:24 21 Июл 2017
Эфир
Видео

Она ўз фарзандларининг террорчи эканига ишонмади

Ҳавола олиш
135510

Санкт-Петербург метросида теракт ташкиллаштиришда айбланаётган Аброр ва Акрам Азимовларнинг онаси “Russia Today” телеканалига интервью берди.

Қўлга олинган фуқароларнинг онаси Вазира Мирзахмедова, Қирғизистоннинг Жалолобод туманида яшаб келмоқда.  Хабарда айтилишига кўра, Мирзиахмедова беш болани ўзи ёлғиз катта қилган. Она ўз фарзандларининг террорчи эканлигига ишонмаслигини хабар қилди.

Маҳаллий нашрлар Азимовларнинг қўшнилари билан мулоқотда бўлиб ниқлашига кўра, ушбу оила алоҳида диндорлиги билан ажралиб турмаган. Масжидга фақат жума намози ўқишга борган, оила аъзолари бир бирига яўши муносабатда бўлишган.

Аброр ва Акрам Азимовлар 2014 йилларда Россия фуқаролигини олишган. РИА Новости аниқлашига кўра, фуқаролик олиш вақтида ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қуйилмаган. Россиянинг Қирғизистондаги консуллиги хабарига кўра, ўша вақтда уларга Россия фуқаролигини бермаслик учун ҳеч қандай асос бўлмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни террорчилик уюштирган Акбаржон Жалилов фожеа олдидан Аброр Азимов ва яна бир неча кишига қўнғироқ қилган. Россия ФХХси ушбу қўнғироқларни орқали 18 апрел куни Москва вилоятининг Одинцово туманида яшовчи  Аброр Азимовни қўлга олган. Ундан икки кун ўтиб эса унинг акаси Аброр Азимовни ҳибсга олган.

Қирғизистон ОАВлари хабарига кўра, Аброр Азимов ҳибсга олинган вақтда Акрам Азимов Қирғизистонда касалхонада бўлган. Аброр Азимов ҳибсга олинганидан кейин Қирғиистон Давлат хавфсизлик қўмитаси касалхонага келиб Аброр Азимовни олиб кетган. Ундан бир кўн ўтиб  эса, Аброр Азимов Москвада ФСБ томонидан, чўнтагида граната билан ҳибсга олинган.

Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников хабарига кўра, айни дамда Санкт-Петербург метросидаги теракт буюртмачиси кимлиги аниқланган. Махсус хизмати раҳбари журналистларга ушбу шахс ҳақида бошқа маълумот хабар қилмади.

Бизнинг ўзбекча Telegram каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Яна видео

Асосий мавзулар