07:36 22 Июл 2017
Эфир
Видео

Сувда чўккан одамга қандай ёрдам бериш кераклигини биласизми?

Ҳавола олиш
843 0 0
Sputnik / Эмиль Садыров

Тез ёрдам машинаси етиб келганига қадар чўккан одам нафас олмаётган тақдирда уни қаттиқ текис жойга ётқизиб, оғиз бўшлиғини тозалаш керак. Агар одам ҳушидан кетган бўлса уни ёни билан ётқизиб оғиз бўшлиғидан сув эркин оқиб чиқиб кетишига шароит яратиш керак.

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Чўмилиш мавсуми келиши билан сув ҳавзаларида бахтсиз ҳодисалар сони кескин ошади. Инсон шундай бахтсиз ҳодисанинг гувоҳи бўлган бўлганда, ёки сувга чўккан одамга биринчи ёрдам кўрсатиш зарурати туғилганда қандай амалиётлар бажарилиши кераклигини  кўпчиллик билмайди.

Sputnik Кыргызстан Миллий Қизил яримой жамияти ходимлари билан биргаликда қўйидаги ўқув видеолавҳасини тайёрлаган. Ушбу роликда чўкаётган қиз ролини "2017 йил Қирғизистон гўзали" конкурсида 2 ўринни эгаллаган Исламбек кызы Гулзаада ижро этишга рози бўлган.

Халқаро Қизил Хоч ва қизил Ярим Ой жамияти сувга чўккан одамга ёрдам кўрсатиш вақтида ҳар бир сония ўта муҳим эканини эслатади. Тез ёрдам машинаси етиб келганига қадар чўккан одам нафас олмаётган тақдирда уни текис жойга ётқизиб, оғиз бўшлиғини тозалаш керак. Агар одам ҳушидан кетган бўлса уни ёни билан ётқизиб оғиз бўшлиғидан сув эркин оқиб чиқиб кетишига шароит яратиш керак.

Сунъий нафас олдириш учун чўккан одамнинг бурнини беркитиб оғзига 5 маротаба ҳаво юборилади. Шундай кейин эса кўкрак қафасининг ўртасига 30 маротаба икки қўл билан босилади.  Ушбу ҳаракатлар бир неча маротаба қайтарилиши керак.

Яна видео

Асосий мавзулар