13:35 21 Октябр 2017
Эфир
Видео

Европада дунёдаги энг бадбўй гул очилди - очилиши жараёнида олинган кадрлар

Ҳавола олиш
981 0 0
© Youtube / Duncan Reddish

Бу ғаройиб ўсимлик жуда ҳам машҳур. Уни томоша қилиш ва ҳидлаб кўриш учун ботаника боғига юзлаб одамлар ташриф буюрадилар

Эдинбургдаги Қироллик ботаника боғида дунёдаги энг бадбўй ўсимлик ҳисобланувчи — титан арум гуллади. Улкан ғунчанинг қай тарзда очилганини таймлпс-видео ёрдамида томоша қилишингиз мумкин.

Титан-арумни уни ўзига хос ҳиди туфайли кўпинча "мурда гули" деб ҳам аташади. Маълумотларга кўра, дунёдаги барча ўсимликлардан кўра фақат унинг ҳиди энг бадбўй экан. Титан-арум "ифори" айниб қолган тухум ва балиқ қоришмасини эслатади.

​Гул фақат унга тегинилган тақдирдагина ўзидан ҳид таратишни бошлайди.

Дарвоқе, ушбу ғаройиб ўсимлик жуда ҳам машҳур — уни томоша қилиш ва ҳидлаб кўриш учун ботаника боғига юзлаб кишилар ташриф буюрадилар.

Арумнинг гуллаши фақат 2 кун давом этади. Айни вақтда гул фақат махсус оранжереяларда етиштирилади ва у икки йилда бир маротабагина гуллаши мумкин.

Яна видео

Асосий мавзулар