12:24 17 Октябр 2017
Эфир
Видео

Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқи

Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи (17)
143030
© Ruptly.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан туриб, Ўрта Осиёни тинч ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш, Орол муаммосини ҳал қилишда умумжаҳон иштироки, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва бутун дунё ёшларини террорчилик хавфидан асраб қолиш кераклиги ҳақида гапирди.

Хусусан, Шавкат Мирзиёев бугунги кунда Ўзбекистонда муҳим иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар олиб борилаётгани, Ўзбекистон Ўрта Осиё мамлакатлари билан дўстона қўшничилик муносабатлари ривожлантиришга ҳаракат қилинаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти ҳудуд хавфсизлигига таҳдид солаётган муаммалар Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Бу борада Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти маъмуриятининг Афғонистон билан қўшни мамлакатлар билан келишган ҳолда тинчлик ўрнатиш ташаббусини қўллаб қувватлади.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Ўрта Осиёнинг экологик муаммоси бўлган — қуриб қолаётган Орол денгизи борасидаҳам тўхталиб ўтди. Ўзбекистон президенти ўзи билан олиб келган харитани намойиш қилди.

Сўзининг давомида Шавкат Мирзиёев бутун дунё ёшлари орасида террорчилик тарқалиб бораётганига эътибор қаратди. Ўзбекистон президенти ушбу муаммони ёшларга ўз имкониятларини намойиш қилиш учун янги шароитлар яратиб бериш орқали ушбу муаммони ҳал қилишни таклиф қилди.

Нутқининг сўнггида Ўзбекистон президенти бутун дунёда таълим ва ўрганиш орқали диний тоқатлиликни оширишга даъват қилди. Президент бу борада Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази ташкил қилинаётганини эслатиб ўтди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи (17)

Яна видео

Асосий мавзулар