12:41 13 Декабр 2017
Эфир
Видео

Илҳом Алиев БМТда нутқ сўзлаётган бир вақтда, залда ўтирган қизи селфи тушган

Ҳавола олиш
253302
© Sputnik.

Озарбайжон президенти қизининг ҳатти-ҳаракати йиғилиш иштирокчилари кузатувида бўлган бўлиши мумкин, негаки Илҳом Алиевнинг чиқиши катта экранда трансляция қилинган эди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Озарбайжон президентининг қизи Лейла Алиеванинг Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 72 сессиясидаги ҳатти-ҳаракатини муҳокама қилишмоқда. 

Ильҳом Алиев олий трибунада нутқ сўзлаётган бир вақтда Лейла селфи тушиш билан машғул бўлган. Ушбу ноқулай ҳолат Озарбайжон президенти чиқишини суратга олаётган оператор томонидан муҳрланган. Сал кейин видео БМТ янгиликлари хизматининг YouТube-каналида эълон қилинган.

Кадрларда кўриб турганингиздек, Илҳом Алиев БМТ минбаридан Тоғли Қорабоғ тақдири ҳақида сўзлаётган бир вақтда унинг рафиқаси ва қизи бир-бирига қараб табассум қилишган. Шундан сўнг Лейла Алиева бир неча маротаба селфи тушган.

Озарбайжон президенти қизининг ушбу ҳатти-ҳаракатини бутун йиғилиш иштирокчилари кўрган бўлишлари мумкин.

Яна видео

Асосий мавзулар