12:32 17 Октябр 2017
Эфир
Видео

Владимирдаги фожиа жойидан видеолавҳа

Ҳавола олиш
Владимирдаги автобус фожиаси (18)
230201
МЧС РФ

2017 йилнинг 6 октябрида тонг соат 03:39да Владимир вилоятида содир бўлган автобус ва поезд тщынашувида 16 киши қурбон бўлди, 5 киши оғир жароҳатланди. Қурбонларнинг 15 нафари Ўзбекистон фуқароси, бир киши Қозоғистон фуқароси.

Тунги соат 03:39да переезддан ўтаётган автобуснинг айни темир йўл устида двигатели ишламай қолади. Ҳайдовчи бир гуруҳ йўловчилар билан автобусни суриб йўл четига чиқаришмоқчи бўлади, лекин бунинг иложи бўлмайди. Шу вақт переездга "Санкт-Петербург Нижний Новгород" тезюрар поезди катта тезликда яқинлашиб кела бошлайди. Ташқарида бўлган мигрантлар буни кўриб четга қочади. Поезд катта тезликда келиб урилиб, автобусни икки қисмга бўлиб юборади. Автобуснинг орқа қисми жойида қолади, олдини эса поезд 200 метр нарига судраб кетади. Тўқнашув натижасида поезд кабинасида ҳам ёнғин чиқади.
Мавзу:
Владимирдаги автобус фожиаси (18)

Мавзу бўйича

Владимирдаги автобус фожиаси

Яна видео

Асосий мавзулар