19:41 22 Ноябр 2017
Эфир
Видео

Официантлар пойгаси

Ҳавола олиш
18710

Буэнос-Айресда юзлаб официантлар қўлларида патнис билан пойга уюштирди.

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида официантлар қизиқ мусобақада иштирок этишди. Униформа кийган официантлар қўлларида чимликлар қўйилган патнис ушлаб бир ярим километр масофага югуриш бўйича пойга уюштиришди.

Ташкилотчилар ушбу ғайриоддий мусобақада иштирок этаётган хизматчиларни ёшига қараб уч гуруҳга бўлди. 30 ёшгача, 31-45 ёшли ва 45 ёшдан ошган официантлар гуруҳлари.

Ушбу қизиқарли мусобақа Аргентинада  1908 йилда бошланган ва ўшандан бери урфга айланган. Бундан 109 йил олдин бир гуруҳ официантлар шу тариқа ким энг зўр официант эканини аниқламоқчи бўлишган экан. 

Яна видео

Асосий мавзулар