19:41 22 Ноябр 2017
Эфир
Видео

Қирғизистонлик ногирон уста уйида трактор ясади

Ҳавола олиш
101430
Sputnik / Актан Темирканов

Қирғизистонлик ногирон уста Айтбек Таштанбеков уйида эски автомобил эҳтиёт қисмларидан трактор ясади.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Беш йил олдин ҳайдовчи ва уста Айтбек Таштанбеков оғир касалга чалинган эди. Касаллик оқибатида Таштанбеков учта операция ўтказди, унинг оёқлари ишламай қолди.

Ҳозирги кунда уста ногиронлар аравачасида ҳаракатланади, лекин банча қийинчиликларга қарамасдан Айтбек фермер хўжалигини юритади, уч фарзандини боқади.

Уста айтишига қараганда, трактор жамлашда унга отаси ва укаси ёрдам беришган. У айтиб турган улар бажаришган. Эски эҳтиёт қисмлардан қўлбола ясалган трактор кўринишидан заводда ишлаб чиқилгандек.

Таштанбеков айтишига қараганда, оддий трактордан кўра у юмшоқроқ ва бақувватроқ, чунки унга автомобил двигатели ўрнатилган.

Яна видео

Асосий мавзулар