19:46 22 Ноябр 2017
Эфир
Видео

"Мен ўзимни кечиролмайман": Ислом Тўлагановнинг сўнгги сўзи - видео

Ҳавола олиш
857475
Sputnik

Жасурбек Иброҳимов ўлимида айбланаётган Ислом Тўлаганов бўлиб ўтган воқеадан кейин ўзини ҳечам кечиролмаётганини маълум қилди

Менга жазо тайинлашда, Жасурбекка нисбатан қасдим бўлмаганини, фожиа бўлишини ўйламаганим, ёшимни, илгари судланмаганимни инобатга олиб, адолатли жазо тайинлашларингизга ишонаман", — деди сўнгги сўз ўрнида Жасур Иброҳимов ўлимида айбланаётган Исломбек Тўлаганов.

"Агар Жасурбекка нисбатан қасдим бўлганида, мен унга ўқишнинг ичидаёқ қўл кўтарган бўлардим. Мен унга жавоб қайтарардим. Мени ота-онам "ҳеч кимни ҳафа қилма, урушма" деб, "катталарга иззатда, кичкиналарга ҳурматда бўл", деб тарбия берган.

Мен уларнинг маслаҳатларига қулоқ солганман. Иккинчи сонли касалхона врачлари тўғри ташхис қўйиб, сифатли тиббий ёрдам кўрсатганида, Жасурбек вафот этмаган бўларди. Жасурбек мард инсон эди. У билан салом-алигимиз яхши эди. У ерда 2-сонли (касалхона) врачларининг ҳам айби жуда кўп.

Ҳурматли раислик этувчи, халқ маслаҳатчилари!

Менга жазо тайинлашда, Жасурбекка нисбатан қасдим бўлмаганини, фожиа бўлишини ўйламагандим, ёшимни, илгари судланмаганимни инобатга олиб, адолатли жазо тайинлашларингизга ишонаман", — деб ўз сўзига якун ясади Тўлаганов.

Яна видео

Асосий мавзулар