19:46 22 Ноябр 2017
Эфир
Видео

Таласда намойишчилар Атамбаевга талаб қўйишди

Ҳавола олиш
175902
© Sputnik. видео очевидца

Бугун Таласда бўлиб ўтган намойишда, фуқаролар Атамбаев улардан кечирим сўрашини ва қозоқ-қирғиз чегерасидаги муаммоларни ҳал қилишни талаб қилишди.

Бугун 29 октябрь куни талас вилояти маъмурияи биноси олдида митинг бўлиб ўтди. Унда 200-500 гача фуқаролар иштирок этишди, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан

Намойишчилар Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев таласликларни ноўрин айблаб, уларни Абыке ва Кобушнинг авлодлари дегани учун кечирим сўрашини талаб қилишди. Афсонага кўра Абыке ва Кобуш қирғиз миллий қаҳрамони Манаснинг номуносиб ака-укалари бўлган.

Ундан ташқари намойишчилар Қирғизистон ҳукуматидан қисқа муддат ичида қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммони ҳал қилишни ва Қозоғистон бош вазири Бакытжан Сагинтаевнинг баёнотига  асосан Қирғизистон Божхона органларидаги коррупция ҳолатларига қарши чоралар қабул қилишни талаб қилишди.  

Намойиш қатнашчилари оммавий резолюция қабул қилиб тарқалиб кетишди. Улар ушбу талаблар бажарилмаган ҳолда 3 ноябрь куни қайтадан намойишга чиқишга ваъда беришди.

 

Яна видео

Асосий мавзулар