04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Видео

550 от кучига эга бўлган "Победа"

Ҳавола олиш
116802

Кострома вилоятида Василий Старостин исмли автомобил устаси 550 от кучига эга бўлган “Победа” суперавтомобили ясади.

Старостин айтишига қараганда хорижий автомобиллар техник базасида яратилган автомобилда “Победа”нинг фақат кузови қолган.

Суперкар 100 км/соатгача 4 секундда эришади. Ундан ташқари автомобилнинг вазни максимал даражада енгиллаштирилган. Бошқаришда ҳам ушбу “Победа” энг замонавий спорткарга ўхшайди. Унда дрифт услубидай ҳайдаш, драг-рейсинг  билан шуғулланиш мумкин.

Василий айтишига қараганда, ушбу автомобилни жамлаш у чун 4 йил вақт кетган. Унинг орзуси — Санкт-Петербургда очилмакўприк  (разводной мост) устидан сакраб ўтиш, экан.

Яна видео

Асосий мавзулар