Европада НАТОнинг энг катта ўқув-машғулотлари бошланди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишНАТО машғулотларида Америка ҳарбийлари
НАТО машғулотларида Америка ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Альянс кучлари охирги ўн йиллик давомида энг йирик ўқув-машғулотларига киришди.

Тошкент, 19 авг – Sputnik. Европада НАТО ҳаво-десант кучларининг “Совуқ уруш” давридан кейинги энг йирик ўқувғ-машғулотлари бошланди, деб хабар берди РИА Новости,  Франс пресс маълумоти асосида.

Сентябрнинг ойининг ўрталаригача давом эталиган машғулотларда Шимолий альянснинг  11 мамлакатидан қарийб 5000 ҳарбий қатнашади. Улар орасида Буюк Британия, Греция, Болгария, Испания ва Польша давлатлари ҳарбийлари бор.

Swift Response 15 номли қўшма ўқув машғулотлари охирги 25 йилдаги қитъадаги энг катта воқеага айланди.
Машғулотларнинг энг авжи, режага кўра 26 августга тўғри келади. Уша куни альянс самолетлари мингдан зиёд парашютчиларни Германиядаги таёрлов базасига ташлаш режалаштирилган.

Олдинроқ, НАТО сентябрда ҳарбий-денгиз ўқув машғулотларини Ионик денгизида ўтказади деб хабар берилган эди. Ўтган йили ушбу хил денгиз машғулотларида Шимолий алянснинг ўн мамлакатидан кема ва самолётлар қатнашган эди.

Янгиликлар лентаси
0