01:45 14 Декабр 2017
Эфир
Россиянинг Р-73 ҳаво-ҳаво русумли бошқариладиган ракетаси.

Россия ва Ўзбекистон Р-73Э ракеталарини сотиб олиш бўйича контракт имзолайдилар

© Commons.wikimedia/ KGyST
Дунёда
Ҳавола олиш
41832

2016 йилда Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Кубага бир неча юз “Ҳаво-ҳаво” русумидаги авиация ракеталарини еткизиб беради.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. 2016 йилда Россия Қозоғистон, Ўзбекистон ва Куба давлатлари билан яқин масофа жанги учун Р-73Э авиация ракеталарини сотиш ҳақида контракт тузади, деб хабар берди РИА Новости, “Дукс” компаниясининг Бош директори Юлий Клишин.

Ушбу ракеталар сешанба куни Жуковскийда ишга тушадиган МАКС-2015 авиакосмик салонида кўргазмага қўйилади.

"Биз 2016 йилда бир қатор давлатлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз, яъни   янги контрактлар тузамиз. Бу давлатлар Қозоғистон, Ўзбекистон, Куба ва бошқалар. Юзлаб ракеталар ҳақида гап кетаяпти", — деди Клишин.

Ҳар бир мамлакат ракеталарни сотиб олиш, техник хизмат кўрсатиш бўйича ўз имкониятига эга. Ундан ташқари молия ва самолетлар сони бўйича чекловлар ҳам бор.

“Охирги 10-12 йил давомида чет давлатларга бир неча минг ракеталар еткизиб берилди”, — деди Клишин.

Р-73 “ҳаво-ҳаво” русумидаги авиация ракетаси ер юзидан 5 метрдан 20 кмгача, тезлиги соатига 2,5 минг километргача бўлган нишонларни уриб тушириши имконигаэга. Учиш узоқлиги 30 километр. Р-73Э оптик ва лазер портлатгичлар билан жиҳозланга бўлиб

Асосий мавзулар