НАТО Ўзбекистон медиа ресурсларига йўл очиб берди

Oбуна бўлиш
Лойҳа Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва НАТОнинг Ўрта Осиё мамлакатлари билан боғланиш маркази томонидан амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. НАТО Ўзбекистон ҳарбий кучлари академиясидаги медиа манбааларини ишлатишга йўл очиб берди, — деб хабар берди РИА Новости республика Мудофаа вазирлигига ҳавола билан.

Ҳарбий УЮ талаба ва ўқитувчилари НАТО Мултимедиа бурчагида регион ва ҳалқаро хавфсизлик масалалари бўйича адабиётларни олиш имконятига эга бўлади.

“Халқаро хавфсизликни ўрганиш масалалалрига йўл очиб бераркан, НАТО Ўзбекистоннинг мудофаа таълимини замонавийлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади,” — деб хабар берди шимолий альянснинг Ўрта Осиё мамлакатларидаги вакили Александр Винников.

Ўзбекистон ва НАТО орасида мунособатлар 1991 йилнинг декабрида ўрнатилган эди. 1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон НАТОнинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури аъзоси,  1996 йилдан бошлаб ҳамкорлик йилма-йил ўтказиладиган “Алоҳида ҳамкорлик дастури” асосида давом эттирилаяпти. 2014 йилнинг май ойида Тошкентда Ўрта Осиё мамлакатлари билан боғланиш маркази ва Жаҳон Иқтисоди ва Дипломатия Университетида НАТО кутубхонасининг бўлими очилди.

Янгиликлар лентаси
0